Вячеслав Шишков (1873–1945) — рус совет ёзувчиси ва муҳандис. У Тверь губерниясидаги Бежецк шаҳрида туғилган. Шишковнинг асосий асарлари — Сибирь ҳаёти ҳақидаги «Угрюм-река» ҳамда «Емельян Пугачёв» романлари. «Угрюм-река» нашриётимизда ўзбек тилида «Саркаш дарё» номи билан чоп этилган. Адиб 1945 йилда Москвада вафот этган. Сурат: муаллиф номаълум, Wikimedia Commons (жамоат мулки).