1366x768.jpg

Нашриёт хизматлари

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи ўз мижозларига юқори малакали нашриёт хизматларини тақдим этади. Биз ижодкорларнинг турли йўналишдаги қўлёзмаларини сифатли ва профессионал даражада чоп этишга тайёрлаймиз.
 

Хизмат доирасида қуйидагиларни амалга оширамиз:

  • Бадиий ва илмий таҳрир: Барча тур ва жанрдаги (бадиий, илмий, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий ва ҳ.к.) асарлар мазмунини бойитиш, услубий ва мантиқий хатоларни бартараф этиш.

  • Мусаҳҳиҳлик (корректура) хизмати: Қўлёзмаларни грамматик, имло ва пунктуацион хатолардан тозалаш, матннинг саводли ва равон ўқилишини таъминлаш.

  • Нашрга тўлиқ тайёрлаш: Асарнинг дастлабки хомаки матнидан тортиб, то босмахонага топширилгунга қадар бўлган барча жараёнларни назорат қилиш ва юқори сифатни кафолатлаш.
     

Биз муаллифлик ғоясини ҳурмат қилган ҳолда, асарнинг асл моҳиятини сақлаб қолиб, уни китобхонлар учун янада тушунарли ва мукаммал ҳолатга келтирамиз.

Биз билан боғланиш