Михаил Салтыков-Щедрин (асл фамилияси Салтыков, 1826–1889) — XIX асрнинг энг машҳур рус сатирик ёзувчиларидан бири, журналист ва давлат арбоби. У Тверь губерниясидаги Спас-Угол қишлоғида туғилган. Салтыков-Щедрин Рязань ва Тверь вице-губернатори бўлиб ишлаган. У «Бир шаҳар тарихи», «Жаноб Головлёвлар» романлари ва сатирик эртаклари билан машҳур. «Жаноб Головлёвлар» нашриётимизда ўзбек тилида чоп этилган. Адиб 1889 йилда Санкт-Петербургда вафот этган. Сурат: рассом Иван Крамской, Wikimedia Commons (жамоат мулки).