- 19.11.2025
Расмий веб-сайтимиз ишга тушди!
«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг янгиланган расмий веб-сайти фойдаланишга топширилди. Эндиликда фойдаланувчилар бизнинг фаолиятимиз, янгиликлар ва алоқа каналларимиз ҳақида қулай ва тезкор маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Ҳозирда сайтимиз устида техник ишланмалар давом этмоқда. Тез орада қуйидагилар тўлиқ кўринишда жойлаштирилади:
- нашриёт томонидан чоп этилаётган китоблар электрон базаси,
- корхонамиз тарихи ва фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар,
- ижодий уйимизда меҳнат қилаётган ходимлар ҳақида саҳифалар
Бизни кузатиб боринг! Яқин кунларда сиз учун яна кўплаб янги бўлимлар ва қулайликларни тақдим этамиз.
Мижозлар томонидан 1 та фикр билдирилган.
Komila
08.01.2026 10:57Доим кузатаман. Ижодингизда барака