Буюк ёзувчи Ф.М. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романи (1866 йил) жаҳон адабиётининг мумтоз намуналаридан биридир.
«Камбағаллик» айб эмас, бироқ йўқчилик – иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қололмайди. Асар қаҳрамонларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради.
Университетнинг собиқ талабаси бўлган Родион Раскольников бу гапдан тегишли хулоса чиқариб олмайди. Натижада, йўқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юксак мавқега эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати – қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Бироқ ҳаёт қонунлари адолатли – жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.
Асарда бу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхонни бефарқ қолдирмайди.
Романда шу мудҳиш қотилликдан туғилган беҳад, бепоён уқубатлар, инсон руҳининг ҳайратомуз ғалаёнлари акс эттирилади.
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида