Буюк юрт алломалари

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Ҳар қандай халқ, биринчи навбатда, фидойи ўғлонлари, мутафаккир зотлари, инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшган олиму уламолари билан ғурурланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ўзбек халқининг ғурури, чиндан-да, тоғлардан баланд. Зеро, бизнинг юртимизда туғилиб вояга етган, ўзининг ниҳоятда серқирра илмий-ижодий фаолияти билан дунё аҳлини лол қолдирган буюк боболаримиз номи ҳар биримизнинг қалбимизни фахру ифтихорга тўлдиради. Мазкур китобдан ўлкамиздан етишиб чиққан, ислом дини, унинг маърифати, маънавияти, қадриятлари такомилида чинакам ҳал қилувчи роль ўйнаган улуғ алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги қизиқарли тадқиқотлар ўрин олган. Ишончли ёзма манбаларга таяниб ёзилган, тарихий фактларга бой, бир-бирини тўлдирувчи, содда тили ва равон услуби билан ажралиб турувчи мақолаларни ўзида мужассам этган бу тўплам китобхонни бефарқ қолдирмайди.

60 000 UZS

ISBN 978-9943-28-702-0
Буюртма рақами 25-2
Ёзув Кирилл
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2025
Бетлар сони 424
Муқоваси Қаттиқ
Нашрнинг мазмуни Тўртинчи нашр
Бичими 70x100

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар