Абу Райҳон Берунийнинг 1037 йилда султон Маъсудга бағишлаб ёзилган «Қонуни Маъсудий» асари ўрта асрлар астрономияси ва математикаси бўйича энг йирик фундаментал ва энсиклопедик тадқиқотлардан бири саналади. Ўн битта китобдан ташкил топган мазкур асарда Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракати, юлдузлар жадвали, хронология, шунингдек, географик координаталар, тригонометрик жадваллар ҳамда геодезия масалалари батафсил ёритилган. Асарнинг муҳим илмий қиймати шундаки, ундаги назарий билимлар Берунийнинг ноёб кузатишлари, аниқ ҳисоб-китоблари ва амалий геодезик-астрономик ўлчовлари – чуқур экспериментал ёндашув билан мустаҳкамланган. Ушбу асар ўз даврининг беқиёс энсиклопедик билимлари хазинаси бўлиб, илм-фан ва астрономия тарихида беқиёс ўрин тутади.
90 000 UZS
Маҳсулот ҳақида