Буюк мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг жаҳон илм-фанида ўчмас из қолдирган «Ҳиндистон» («Китоби фи таҳқиқи мо лил ҳинд мин мақулатин мақбулатин фил ақл ав марзулатин») асари аллома танланган асарлари тўпламининг ИИ жилдидан жой олган. 1020–1030-йилларда ёзилиб, олимнинг дўсти ва устози Абу Саҳл Тифлисийга бағишланган мазкур асар муқаддима ва 80 бобдан иборат. Гарчи у «Ҳиндистон» деб номланиб, бевосита ҳинд халқининг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлашга қаратилган бўлса-да, аслида у инсоният ўтмишининг тарихий-фалсафий талқинини, Ғарб ва Шарқ динлари, қарашлари ҳамда дунёвий тафаккур ўлчовларини ўзида мужассам этган ўзига хос синтездир. Унда инсоннинг келиб чиқиши, жамият тараққиёти босқичлари, маънавий ва ахлоқий муносабатлар қиёсий тарзда чуқур таҳлил қилинади. Таниқли шарқшунос В.Р. Розен таъкидлаганидек, «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва ўрта асрдаги бутун илмий адабиётида бунга тенг келадиган асар йўқ». Ушбу нашр тарихчилар, файласуфлар, шарқшунослар ҳамда умумбашарий сивилизатсия тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
115 000 UZS
Маҳсулот ҳақида