Китоби зикр Ҳазрати Абу Бакр ва ул зот яшаган давр

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Азиз ўқувчи! Мазкур китоб пайғамбарлар саййиди Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг яқин, энг сирдош, энг маслакдош дўсти Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақларида битилгандир. Мусаннифнинг кўп йиллик машаққатли изланишлари ва меҳнати натижаси бўлмиш бу асарни Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақларидаги бугунги ўзбек тилидаги энг мукаммал асар деб атасак муболаға бўлмайди. Унда Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳалари қамраб олинган. Китоб нафақат Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ ҳаёти ва фаолияти, балки у зот яшаган давр Ислом дунёси тарихи ҳам тўлақонли ёритилганлиги билан қимматлидир. Мазкур китобнинг яна бир қимматли жиҳати — унинг сажъ услубида ёзилганлиги бўлиб, бу мусаннифдан жуда катта бадиий маҳорат ва катта меҳнатни талаб қилади. Мусаннифни ҳам, Сиз азиз ўқувчини ҳам ўзбек адабиётини бойитган яна бир ажойиб асар билан муборакбод этамиз!

115 000 UZS

ISBN 978-9910-8520-3-9
Буюртма рақами 25-400
Ёзув Кмрилл
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2026
Бетлар сони 576
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 84x108 1/16

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар