Анна Каренина. Иккинчи китоб (Электрон китоб)

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Жамиятда юқори мавқега эга бўлган хонадон бекаси қалбидаги кемтикликни муҳаббатдан излайди. Унга ўша муҳаббат насиб ҳам бўлади. Хўш, Анна нега унда атрофидаги майда муаммолардан қатъи назар, меҳр-муҳаббатдан сармаст бўлиши керак бўлган паллада ўзига сўнгги чора – ўлимни раво кўрди? Вронский-чи? У Аннанинг васлига эришгач, қалби дарё, муҳаббати йўлида собит аёлга ҳамиша яна нимадир етишмаётганини англаши, ҳис қилиши қийинмиди? Дарҳақиқат, Лев Толстой бу асари ҳақида «Анна Каренина – мен ўзим», деб айтади. Анна тимсоли орқали ёзувчи ҳаёт-мамот, инсон тақдири, яшашдан мақсад, одамзоднинг маънавий камолоти, аъмоли кабиларга ўзининг ҳаққоний ва самимий муносабатини билдиради. Романда келтирилган Каренинлар, Облонскийлар ва Левинлардан иборат учта катта оиланинг турмуш тарзи, уларни боғлаган ришталар, қаҳрамонлардаги эътиқод масаласи, Вронскийни Аннага (ёки Аннани Вронскийга) томон талпинтирган куч, ниҳоят, Аннанинг ҳалокатли ўлими тасвирларини ўқиркан, китобхон ўзини беихтиёр Толстойга яқиндек, Толстойга ҳамфикрдек, балки Толстой қалбини ўқиётгандек ҳис этади.

10 000 UZS

ISBN 978-9943-25-949-2
Буюртма рақами 19-759
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2020
Бетлар сони 464
Нашрнинг мазмуни Электрон китоб
Таржимон Мирзакалон Исмоилий

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилияси *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар