Маҳсулот ҳақида
Одамзод яратилибдики, Тақдир хусусида фикр юритади, бош қотиради. Атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисада ишора кўради. Тушларида илоҳий нимадир бордек туюлаверади. Нажот излаб атрофга тикилади, худди Олам унга Умумбашар тилида алланималарни тушунтираётгандек кўринади. Хўш, Тақдир дегани нима ўзи? Омад, Бахт нима, Муҳаббат-чи? Пауло Коэлонинг ушбу романи шуниси билан аҳамиятлики, уни ўқир экансиз, руҳингиз юксалиб бораверади, кўнглингиз йигитча Сантьягонинг қалбига эш бўлиб яшайди. Асарни ўқиб битиргач, ўз қалбингизни тушуна бошлайсиз, тақдирингиз борасида ўйга толасиз, орзуларингиз бир-бир ёдингизга тушади. Китоб эса сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлиб қолади.


