Паганини қисмати (Электрон китоб)

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Дунёда шундай машҳур сиймолар борки, улар хоҳ бугунги кунда ҳаёт кечираётган бўлсинлар, хоҳ яқин, ё узоқ ўтмишда яшаб ўтган бўлсинлар, турмушлари одамларнинг кўз ўнгида, жамият орасида кечганига қарамасдан, уларнинг ҳаёти, илмий ёхуд ижодий фаолиятлари борасида турли-туман миш-мишлар, овозалар, афсоналар юради. Шундай шахслардан бири 1782–1840 йилларда яшаб ўтган италиялик беназир бастакор ва тенгсиз скрипкачи Никколо Паганинидир. Мазкур романда ижодкорнинг машаққатли, зиддиятларга ва фожиаларга тўла ҳаёти, ўзи яшаб турган давр жамиятининг бу тенгсиз истеъдод соҳибига муносабати, унинг саргардонлик йиллари, машҳурлик чўққисига чиқиш йўлидаги мисқолча келадиган муваққат шодлик-қувончлари ва бемисл, беҳисоб азоб-уқубатларининг бадиий баёни ўз ифодасини топган. Таниқли рус ёзувчиси Анатолий Виноградов қаламига мансуб ушбу асар жаҳондаги жуда кўп тилларга қайта-қайта таржима қилинган бўлиб, қаҳрамонларнинг руҳияти, ички кечинмаларининг маҳорат ила, рангин ва сержило ифодаларда баён этилиши билан ҳам бутун дунёда миллионлаб китобхонларнинг қалб тўридан муносиб жой олиб келмоқда.

10 000 UZS

ISBN 978-9943-7607-2-1
Буюртма рақами 21-30
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2021
Бетлар сони 400
Нашрнинг мазмуни Электрон китоб
Таржимон Алишер Саъдулла

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилияси *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар