Жиззах шаҳридаги йирик банк бошқарувчиси, вилоят Кенгаши депутати Зуҳриддин Тоғаев из қолдирмай ғойиб бўлади. Орадан кўп ўтмай унинг куйдирилган жасади қолдиқлари Зоминдаги эски қабристондан топилади. Маҳаллий терговчилар боши берк кўчага кириб қолган бу сирли ишни очиш учун пойтахтдан тажрибали прокуратура терговчилари Фахриддин ва Санжарбек етиб келади. Тергов чуқурлашгани сари Тоғаевлар хонадонининг бошқа аъзолари ҳам бирин-кетин фожиали ҳалок бўлгани, бу воқеалар ортида эса йигирма йил аввалги ноҳақлик ётгани маълум бўла бошлайди.
Қисса муаллифнинг «Қимматга тушган хато» ва «Темурийлар кутубхонасининг сири» асарларининг мантиқий давоми бўлиб, «XXI аср ўзбек детективи» туркумида нашр этилган. Кўп йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаган муаллиф жиноят оламининг чигал сирларини ва терговчиларнинг машаққатли меҳнатини жонли тасвирлайди. Асар қонун устуворлиги ҳар қандай шароитда сақланиши лозимлигини ҳам кўрсатиб беради.
10 000 UZS
Маҳсулот ҳақида