Маҳсулот ҳақида
XX аср 60–70-йилларининг таниқли ёзувчиларидан бири Владимир Фёдорович Тендряков ҳақли равишда рус «қишлоқ ҳаёти насри»нинг классиги ҳисобланади. «Ўрмонлар орасида» қиссаси дастлаб 1953-йилда нашр этилган бўлиб, унда қишлоқ одамларининг меҳнати, улар ҳаётининг ўткир ахлоқий муаммолари, инсон виждони, диёнати масалалари асосий ўринни эгаллайди. «Ечилмас тугун» романида жамоа хўжалиги раиси Игнат Гмизин вафот этган туман қўмитаси котибининг ўғли Саша Комелевни ўз қарамоғига олгани ҳақида ҳикоя қилинади.





