Маҳсулот ҳақида
Ёзувчи, мутафаккир, публицист Александр Иванович Герцен (Искандар) ўзининг энг асосий асари – «Кечмиш ва ўйлар» автобиографик романини салкам ўн олти йил давомида ёзган. Герцен ўзининг бадиий истеъдодини, теран фикрини, нозик психологик таҳлилини намоён қилган ҳолда Россиянинг XIX аср ўрталаридаги турмуши, урф-одатлари, ижтимоий, адабий ва сиёсий ҳаётини акс эттирган ўзига хос энциклопедияни яратди. Инсон ва жамият ҳаёти кўзгуси бўлмиш «Кечмиш ва ўйлар» романи жаҳон хотира адабиётининг дурдона асарларидан бири сифатида тан олинади.





