Маҳсулот ҳақида
Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода юрак ҳароратини қоғозга тўкканлар. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган самимий ва қадрли асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ушбу тўпламдан ўрин олган шеърлар асосан Она ҳақида, онанинг улуғлиги ва беқиёс фазилатлари ҳақида. Бу шеърларни ўқиш жараёнида дастлаб киши кўз олдига ўз онасининг нурли ва меҳрли сиймоси намоён бўлади. Бу оддий китоб эмас, балки китоб жавонингизнинг энг мўътабар жойидан ўрин оладиган шеърий жавоҳирдир. Ва бу жавоҳир ҳар бир хонадонга нур олиб киришига ишонамиз.





