Абу Райҳон Берунийнинг ушбу асари тўпламнинг III жилдидан жой олган. Асар амалий астрономия, геодезия, география масалаларига – яшаш жойларининг географик координаталарини, уларнинг азимут ва масофаларини аниқлашга, ёриткичларнинг баландликларига кўра эклиптиканинг осмон экваторига оғиш бурчагини ҳисоблашга ва турли тарихий даврлардаги тенгкунлик ҳолатларини аниқлашга бағишланган. Беруний қадимги давр ва Ўрта аср Шарқ олимларининг мазкур масалаларини ҳал қилишдаги ютуқларига танқидий ёндашган ҳолда ўзи эришган натижаларни ҳам баён этади. Қатор астрономик асбобларнинг, жумладан, ўзи ихтиро қилганларининг ҳам тавсифини келтиради. Ушбу китобда Берунинг географик, табиий-илмий, табиий-фалсафий қарашлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кўп маълумотлар келтирилган ҳамда мукаммал сўзбоши ва илмий изоҳлар берилган. Асар астрономлар, математиклар, геодезия мутахассислари ва IХ–XV асрлардаги Ўрта Осиё фани, тарихи билан қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
70 000 UZS
Маҳсулот ҳақида