Маълум муддат Тошкентда яшаб, ижод этган атоқли рус адиби Алексей Николаевич Толстойнинг асарлари ўзбек китобхонларига ҳам яхши таниш. Адибнинг «Инженер Гариннинг мўъжизаси», «Олтин калит ёхуд Буратинонинг бошидан кечирганлари», «Рус характери», «Сарсон-саргардонликда» каби асарлари ҳозиргача мириқиб ўқилади. Зеро, Алексей Толстой ҳар бир асарида оддий халқнинг машаққатли турмушини, тақдирини қаламга олган. Хусусан, унинг XVII–XVIII асрлардаги ижтимоий-тарихий воқеалар акс этган «Улуғ Пётр» романи ҳам шулар жумласидандир. Мазкур асарда муаллиф оддий халқнинг ўз отамерос ерларини қандай ҳимоя қилгани, маърифат ва маданият учун нечоғли оғир курашлар олиб борганини ёрқин бўёқларда тасвирлайди. Роман ўзининг маҳобати, бадиий юксаклиги ҳамда образларнинг тўлақонли акс эттирилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Асар кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида