Маҳсулот ҳақида
Курраи заминимизда яшаб турган ҳар бир инсоннинг орзу-умидлари жамият келажагига, башарият тараққиётига муайян таъсир кўрсатишига тарихда мисоллар кўп. Зеро, эзгу ниятлар инсониятни фаровонликка бошлаши, бузғунчи истаклар жамиятни таназзул томон етаклаши ҳам кечмишда кўп бор ўз тасдиғини топган. Мазкур «Дон Кристобалнинг хатоси» китобидан ўрин олган қисса ва ҳикоялар турли мамлакатларда яшаб ижод қилган адиблар қаламига мансуб бўлса-да, уларни бир-бирига боғлаб турувчи бир қанча жиҳатлар мавжуд. Уларнинг энг асосийси – одамийлик туйғуси, инсоннинг ўз-ўзини англашга, камолга етишга интилиши ғоясидир. Ўзининг ва демак, кишилик жамиятининг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун интилиш, бу йўлда сабот билан илгарилаш китобга кирган барча асарлар қаҳрамонларини бир-бирига руҳан яқинлаштириб, бирлаштириб туради.





