Бобурнома

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ушбу шоҳ асарида бадиий тасвирга хос талқинлар, воқеа-ҳодисалар баён этилган. Асардаги воқеа-ҳодисалар муайян маънода унинг қисмат саргузаштларига чамбарчас туташиб кетади. Шу боис ҳам асарни бошидан-охиригача ўқиган китобхон ўсмир Бобурни, йигит – шаҳзода Бобурни, ошиқ Бобурни, умрбод жанговар лашкарбоши Бобурни, шаҳаншоҳ ва мутафаккир, меҳрибон ота Бобурни барча зафару мағлубиятлари, фазилатларию нуқсонлари билан тўлиқ тасаввур эта олади. Муаллиф «Вақоеъ» («Бобурнома»)ни ёзгани қўлига қалам олган кунидан бошлаб воқеа-ҳодисалар талқини ва кишилар шахсиятига доир фикр-мулоҳаза ва маълумотларнинг фақат ростини ёзишга аҳд қилган. Асар тарихий воқеа ва ҳодисаларга ниҳоятда бойлиги ва ўша давр руҳиятини тўла очиб берганлиги учун ҳам қимматлидир. Шу боис ҳам бу асар дунёнинг бир неча тилларига таржима қилинган. Ушбу нашрда биринчи маротаба «Бобурнома»га оид ҳужжатли ва бадиий расмлар илова қилинди; айрим матн нуқсонлари тузатилиб, табдилдаги баъзи бир ноаниқликлар бартараф этилди. Ушбу дурдона асар сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин эгаллашига ишонамиз. Зеро, бундай буюк асарлар асл китобхоннинг кўнгил мулки бўлиб қолиши шубҳасиздир.

75 000 UZS

ISBN 978-9943-25-707-8
Буюртма рақами 23-3
Ёзув Кирилл
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2023
Бетлар сони 480
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 70x100

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар